Жаҳон чемпиони Вишванатан Ананд Ўзбекистонга келди

Жаҳон чемпиони Вишванатан Ананд Ўзбекистонга келди

Шахмат бўйича жаҳон чемпиони Вишванатан Ананд кеча Тошкентга етиб келган. У пойтахтга сўнгги марта 10 йил олдин ташриф буюрганди.

Вишванатан Ананд Тошкентда ўтадиган Zakovat-Gambit шахмат мусобақасида иштирок этади. Мусобақа 10-15 август кунлари ўтказилади ва унда ҳамма қатнашиши мумкин, ёш ва рейтинг чегараси белгиланмаган.

Унинг мукофот суммаси 610 миллион сўмни ташкил қилади.