Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида дарслар онлайн шаклга ўтказилди

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида дарслар онлайн шаклга ўтказилди

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида дарслар онлайн шаклда давом этади. Бу ҳақда университет ахборот хизмати маълум қилди:

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўтган ҳафта мобайнида баъзи кам сонли талабалар орасидан коронавирус инфекцияси қайд этилди. Касалликнинг талаба ва ўқитувчилар орасида тарқалишини олдини олиш мақсадида университетда ўқув жараёни 14 кунга масофавий (онлайн) шаклга ўтказилди.

Машғулотлар университетнинг Moodle масофавий таълим тизими орқали давом этади.

Карантин талабларига риоя қилинг, саломатлигингизни асранг!