Бугун, 3 декабрь куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрининг мери, мамлакат президенти Имомали Раҳмоннинг ўғли Рустам Имомали Тошкентга ташриф буюрди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Меҳмонни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кутиб олди.