Навоийдан кейин Тошкент шаҳри ҳокими ҳам ишдан олинмоқдами?

Навоийдан кейин Тошкент шаҳри ҳокими ҳам ишдан олинмоқдами?

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилгании ҳақида хабарлар тарқалди.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, пойтахтга амалдаги Бандлик ва меҳнат вазири Нозим Ҳусанов ҳоким этиб, тайинланиши мумкин.

«Мазкур хабарларга изоҳ олиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати билан боғланганимизда, улар бу маълумотни тасдиқламади» - дея хабар берди «Qalampir.uz» нашри.

Қайд этиш керакки, Тошкент шаҳар (ва вилоятлар) ҳокими ўзгариши учун амалдаги раҳбар халқ депутатлари кенгаши сессиясида ишдан олиниб, янги номзод маъқулланиши керак. Шундан сўнг, Президент фармони билан номзод расман лавозимга тайинланади.

Олдинроқ, Навоий вилоят ҳокими  Қобул Турсунов истеъфога чиққанлиги ҳақида ёзган эдик.