Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам таътилга чиқиши мумкин

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам таътилга чиқиши мумкин

Ўзбекистонда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари бирин-кетин меҳнат таътилига чиқиб, саломатлигини тиклаётгани ҳақида хабарлар берган эдик. Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг режаланган меҳнат таътили қишдан баҳор фаслига кўчирилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди - деб ёзмоқда Qalampir.uz

Ҳокимлик ахборотида Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг айнан қачон ва қанча муддат давомида таътилда бўлиши айтилмаган. У таътилни катта эҳтимол билан Ўзбекистонда ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда 15 нафар ҳудудий ҳокимлар даволаниш учун таътилга чиқди.