Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Жаҳоннинг ялпи ички маҳсулотига қарайдиган бўлсак, ҳозир рецессиядан қандай қилиб қутулиб қолишни билмаймиз", – деди Жаҳон банки раҳбари
26.05.2022 14:33,  
0

Жаҳон банки президенти Дэвид Малпас Украинадаги вазият туфайли жаҳон иқтисодиётида тушкунлик кузатилиши ва у жаҳоннинг ялпи ички маҳсулотига салбий таъсир этиши мумкинлигини таъкидлади.

"Жаҳоннинг ялпи ички маҳсулотига қарайдиган бўлсак, ҳозир рецессиядан қандай қилиб қутулиб қолишни билмаймиз", – деди Жаҳон банки раҳбари АҚШ савдо палатаси фондида сўзга чиқиб. У ушбу гапларни унга “Украинадаги вазият жаҳон иқтисодиётига қандай таъсир этади”, деб берилган саволга жавобан айтган. Банкирнинг изоҳ беришича, “таъсир жуда салбий бўлади, вазият, айниқса, Россия ва Украина аҳолиси учун ёмон бўлади, лекин унинг таъсири бошқа мамлакатларда ҳам акс этади”.  

Унинг таъкидлашича, ғалла етказиб беришдаги узилишлар натижасида кўплаб мамлакатларда дон етишмаслиги билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин. “Қолаверса, Россия энергоресурсларининг Европага етказиб берилишидаги қисқаришлар ҳам Европа Иттифоқи иқтисодиётининг секинлашувига сабаб бўлади, дейди Дэвид Малпас.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан