Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жамоат транспортига пул тўлаш учун ягона карта, мобил илова ва QR чипталар жорий этилади
26.11.2019 10:27,  
275

Кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Йўловчи ташиш транспортида йўл ҳақи учун тўловларни амалга оширишнинг автоматлашган тизимини жорий этиш”, “Фуқаро авиацияси соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзуларида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда айтилишича, бугунги кунда жамоат транспортида йўл ҳақи тўловлари нақд пуллар, ойлик йўл карточкалари ва жетонлар орқали амалга оширилиб, бу тизим жамоат транспортида ташилган йўловчилар умумий сонини, имтиёзли тарифлар ва бепул фойдаланганлар, нақд ва жетон орқали тўловни амалга оширган йўловчилар бўйича тўлиқ шаффофликни таъминлай олмаяпти.

Шу сабабли 2020 йилдан эътиборан “Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташиш учун йўл ҳақи тўловларини амалга оширишнинг aвтоматлашган тизими”ни жорий этиш ишлари бошланади.

Ушбу тизим доирасида жамоат транспорти учун ягона транспорт карталари, тўловни амалга ошириш имконини берадиган мобил илова ҳамда бир марталик QR чипталар жорий этилади. Мазкур карталарни савдо нуқталари, агентлик тармоқлари, метрополитен, автовокзал, темир йўл кассалари ва аэропортлардан сотиб олиш мумкин бўлади.

Шунингдек, мазкур тизимда йўлкира ҳақи учун тўловларни контактсиз банк карталари (Humo, Uzcard, Visa, Mastercard ва бошқалар) орқали амалга ошириш имконияти яратилади.

Ягона транспорт карталарининг нархи 8-9 минг сўм атрофида бўлади. (Карталар узоқ муддат ишлатишга мўлжалланган). Карталар ҳисобини банк пластик карталаридаги маблағлар, банкоматлар, киоскалар, тўлдириш терминаллари ҳамда мобил иловалар орқали амалга ошириш имконияти яратилади.

Пенсионерлар, ўқувчи-талабалар ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда жамоат транспорти хизматидан имтиёзли асосда фойдаланиш ҳуқуқига эга алоҳида фуқаролар тоифалари учун имтиёзли транспорт карталарини шахсийлаштириш ва карта таннархи бўйича сотиш давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.

Ушбу тизим орқали битта тўлов билан бир нечта транспорт ёки транспорт туридан фойдаланиш (автобус+автобус+метро) имконини берадиган, вақт ҳамда масофадан келиб чиққан ҳолда белгиланадиган қулай тариф режалари жорий этилади. Бунда йўловчи белгиланган вақт ичида манзилга етиб боргунча бир нечта транспортдан фойдаланиш учун ўзига қулай тариф режаларини танлаб олиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, “Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташишда йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори ҳам қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш босқичма-босқич:

– Тошкент шаҳрида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ва “Тошкент метрополитени” УКнинг айрим йўналишларида кўрсатилган йўловчи ташиш хизматлари учун — 2020 йил 1 январдан бошлаб;

– Нукус шаҳри ва вилоят марказларида йўловчи ташиш хизматлари учун — 2020 йил 1 августдан бошлаб;

– республиканинг барча ҳудудида йўловчи ташиш хизматлари учун — 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан