Жанлука Ди Марцио: "Шомуродов ёзда " Севилья" ёки "Боруссия Дортмунд"га ўтиши мумкин"

Жанлука Ди Марцио:
Италиялик таниқли журналист Жанлука Ди Марцио “Женоа” форварди Элдор Шомуродов ҳақидаги саволларга жавоб берди.

- Уни 7 ёки 8 млн.га сотиб олишган. Унинг Италиядаги ҳозирги нархи қандай?

- 15 миллион. Агарда “Женоа” футболчини ҳозирнинг ўзида сотишни истаса, у ҳолда 15 миллион евро ишлаб олади. Афтидан, қайсидир клублар “Женоа”га таклиф билан чиққан ва унинг нархи билан қизиқишган, бу эса 15 млн евро бўлган. Яъни, 6 ой ичида 2 бараварга ошди.

- Ақлдан озиш мумкин.

- Пионтекдан эса кўпроқ пул ишлашди. У 4,5 миллионга келди, олти ойдан кейин “Милан” 35 млн.га сотиб олди.

- “Юве”дан унга ким қизиққанди?

- “Юве”, ҳа, шунақаси бўлган. Ёзда у “Боруссия Д” ва “Севилья” каби ёш ва иқтидорли футболчиларни севадиган клублар учун энг қизиқарли ўйинчилардан бири бўлиши мумкин. Шомуродов ана шундайлардан бири”, деган журналист Нобел Арустамян билан суҳбатда.