Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Африкада COVID-19 юқтириш ҳолатлари кўпаймоқда - ЖССТ
9.05.2022 09:29,  
30

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Жанубий Африкада коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайишига сабаб бўлган иккита янги омикрон субштамини эълон қилди.

«BA.4 ҳамда BA.5 субштамлари жиддийроқ симптомларни келтириб чиқаряпти деб аниқ айтишга ҳали эрта, бироқ улар ҳали пандемия тугамаганлигининг яна бир белгисидир», - деди ЖССТ Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус.

ЖССТ апрел ойининг ўрталарида BA.4 ҳамда BA.5 субштамларини кузатишни бошлади. Уларнинг иккинчиси ҳозир дунёда ҳукмронлик қилмоқда. «Апрел ойи охирида Жанубий Африкада сутка давомида 2650 та COVID-19 ҳолати қайд этилган, аммо 1 майга келиб 6500 дан ортиқ янги инфекция ҳолатлари аниқланди ва уларнинг сони ўсишда давом этмоқда», - дейилади хабарда.

Янги штаммлар тарқалишига қарамай, Гебрейесуснинг хабар беришича, COVID-19 ҳолатлари дунё миқёсида пасайишда давом этмоқда, ҳафталик ўлимлар пандемия биринчи бошланган 2020 йил мартидан бери энг паст даражада.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан