Жанубий Кореяда беш қаватли бино автобус устига қулаб тушди (видео)

Жанубий Кореяда беш қаватли бино автобус устига қулаб тушди (видео)

Мамлакат жанубида Кванжу шаҳрида беш қаватли бино йўловчилар автобуси устига қулаши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди ва саккиз киши жароҳат олди, дея хабар бермоқда bbc.com.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларда бино автобус устига қулаб тушганини кўриш мумкин.

Маҳаллий ёнғин хавфсизлиги хизмати маълумотларига кўра, автобусда 17 киши бўлган.

Aйни пайтда ўт ўчирувчилар вайроналар остида бошқа тирик қолганларни топишга ҳаракат қилиб, фожиа содир бўлган жойда қутқарув ишларини олиб боришмоқда. Бинонинг қулаши сабаблари ҳақида ҳали хабар берилмаган.

Ўт ўчириш хизмати вакилининг сўзларига кўра, бинодаги барча ишчилар олдиндан эвакуация қилинган.

Таъкидлаш жоизки, 1995 йилда Жанубий Кореяда тинчлик давридаги энг катта фожиалардан бири содир бўлган. Сеулдаги беш қаватли «Сампун» савдо марказининг қулаши натижасида 500 дан ортиқ одам ҳалок бўлганди.