Жанубий Кореянинг йирик компанияси мобил телефонлар бозоридан чиқиб кетмоқда

Жанубий Кореянинг йирик компанияси мобил телефонлар бозоридан чиқиб кетмоқда

Жанубий Кореянинг "LG Electronics Inc." компанияси уяли телефонларни ишлаб чиқариш ва сотишни тўхтатади. Бу ҳақда "Ренхап" ахборот агентлиги компания баёнотига асосланиб хабар бермоқда.

"LG" шу йилнинг 31 июлида мобил телефонлар бозорини тарк этади. Компания бу қарорни узоқ вақт давом этган молиявий йўқотишлар ва йирик ишлаб чиқарувчилар билан рақобатнинг кучайиши билан изоҳлаган.

Компания баёнотига кўра, телефонлар ишлаб чиқаришни тўхтатилиши қисқа муддатда даромадларнинг пасайишига олиб келади, аммо келажакда бу молиявий аҳвол ва бошқарув самарадорлигини яхшилайди.

Манбада қайд этилишича, мобил бизнес 2015 йилдан бери "LG"га фойда бермай қўйган.