«Жарима тўғрисида гап йўқ». Ҳабибулла Оқилов ниқоб тақмаганлар жаримага тортилиши ҳақида

«Жарима тўғрисида гап йўқ». Ҳабибулла Оқилов ниқоб тақмаганлар жаримага тортилиши ҳақида

Ўзбекистонда коронавируснинг омикрон штамми аниқланиши ва айрим карантин чекловлари белгиланиши ортидан ижтимоий тармоқларда ниқоб тақмаётган фуқаролар БҲМнинг 5 баравари миқдорида жаримага тортилаётгани ҳақида гап сўзлар тарқалди.

АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори Ҳабибулла Оқилов ушбу масалага изоҳ берди.

«Куни кеча бош вазир (Абдулла Арипов) бошчилигида махсус комиссиянинг йиғилиши бўлди. Милиция, Миллий гвардия ходимларига кўчада юрганда муомалани тўғри қилиб, ўша ниқобсиз бўлган фуқарога биринчидан тушинтириш, фақатгина огоҳлантириш (топшириғи берилди). Кейин Милицияга ҳам, Гвардияга ҳам бугундан тарқатила бошлаган ниқоблар — ўша йўлда тўхтатган ходим ўзи ниқобни „илтимос шуни тақиб олинг“ деб беради. Ҳеч қандай жарима тўғрисида гап йўқ», — деди Ҳабибулла Оқилов.