Жарқўрғонда суд ходими калтаклангани юзасидан Бош Прокуратура баёнот берди

Жарқўрғонда суд ходими калтаклангани юзасидан Бош Прокуратура баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда Жарқўрғонда судьялар омма олдида обрўсизлантирилганлиги, суд ходими эса дўппосланганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсуддинов хабар қилди.

Текшириш жараёни Бош прокуратура томонидан назоратга олинган. 

Натижалари ҳақида батафсил маълумот берилади.