Жасурбек Яхшибоев ЕЧЛда «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди (фото)

Жасурбек Яхшибоев ЕЧЛда «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди (фото)

Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилардан бири Жасурбек Яхшибоев кейинги фаолиятини Молдова чемпионатида давом эттирадиган бўлди.

Ўзбекистонлик 24 ёшли ҳужумчи Тираспол шаҳрининг «Шериф» жамоаси билан шартнома имзолади.

Эслатиб щтамиз, «Шериф» УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида «Реал Мадрид», «Интер» ва «Шахтёр» клублари билан баҳс олиб боради.