Жазо муддатини ўтаётган 17 нафар маҳкум жазодан озод этилди

Жазо муддатини ўтаётган 17 нафар маҳкум жазодан озод этилди

9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами олдидан жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг сайёр суд мажлисида Термиз шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси пробация гуруҳи ҳисобида жазо муддатини ўтаётган 17 нафар маҳкум жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод этилди.

Термиз шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси пробация гуруҳининг тегишли тақдимномаси асосида инсонпарварлик тамойили қўлланилган махкумларнинг барчаси меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, жазо ўташнинг тартиб қоиаларига қатьий риоя этган ва тузалиш йўлига ўтиб, судлар томонидан ўрнатилган тақиқ ва чекловларга тўлиқ амал қилган ҳамда ҳулқ-атворини ижобий томонга ўзгартирган шахслардир.  

Байрам арафасида одил суд билиб-билмай содир қилган жиноятининг оқибатларини тўла англаб етган ва ахлоқан тузалиш йўлига ўтган маҳкумлар учун халқимизга хос бағрикенглик ва кечиримлик каби фазилатларни кенг намоён этди. Жамиятда ўз ўрнини топиши, муносиб хулқ-атворда бўлиб, Ватан тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиши, оиласида тинч-хотиржам яшаши учун яна бир имконият яратди.  

Буларнинг барчаси мамлакатимизда сўнгги йилларда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш йўлида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар самарасидир.

Нилуфар Тўраева,

Сурхондарё вилоят судининг

жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар

бўйича бош консультанти