ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритган терма жамоалар сони тўққизтага етди

ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритган терма жамоалар сони тўққизтага етди
Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган яна икки терма жамоа номи маълум бўлди.

Кечаги ўйинлардан сўнг Сербия ва Испания терма жамоалари ҳам келаси йили ўтказиладиган жаҳон чемпионатида қатнашадиган бўлишди. 

Сербияликлар А гуруҳида, испанлар эса B гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, тўғридан-тўғри йўлланмаган эга чиқишди. 

Шу тариқа, жаҳон чемпионатида қатнашиши аниқ бўлган терма жамоалар сони 9 тага етди:

Қатар

Германия

Дания 

Бразилия

Франция

Бельгия

Хорватия

Сербия

Испания