ЖЧ саралаши. Ўзбекистон Сингапурни аяб ўтирмади

ЖЧ саралаши. Ўзбекистон  Сингапурни аяб ўтирмади

Жаҳон Чемпионати саралаш босқичи 6-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Сингапур учрашуви ўз якунига етди. Унда вакилларимиз 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, Жалолиддин Машарипов ўз дубли билан ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Бўлим сўнгида Шомуродов ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Иккинчи таймда Одил Аҳмедов битта гол урди ва рақибнинг автоголига сабабчи бўлди.

Шу тариқа, Абрамов бошчилигидаги "оқ бўрилар" очколари сонини 12 тага етказиб олган ҳолда, Саудия билан орадаги фарқни 2 очкога қисқартирди. Сингапур ҳисобида 7 очко мавжуд.