“Женоа" ўзининг янги Элдор...адосини топди” — италян нашри

“Женоа

Элдор Шомуродов ҳақида италиянинг Gazzetta Dello Sport  нуфузли нашри ёзмоқда. Бу ҳақида шарҳловчи Даврон Файзиев телеграм каналида ёзди.

Женоа" ўзининг янги Элдор...адосини топди”, дейилган сарлавҳада. Шунингдек, унинг Италиядаги ҳаёти, Ўзбекистонда унинг фаолиятига муносабат, натижалари, инстаграм саҳифаси ва яна бир қанча маълумотлар ёзилган. Буларни таржима қилмасак ҳам сизга маълум, италияликлар эса Шомуродов билан энди танишмоқда. Элдорнинг дебюти "Женоа"да умид уйғотмоқда. Унинг ёрдамида Генуя клуби А Серияда курашни давом эттирмоқчи.

Дарвоқе, Gazzetta вакиллари бизга ҳам (ЎФА Медиясига) мурожат қилиб Вадим Абрамовнинг фикрлари билан қизиқишди. Ташкил этиб бердик. Ҳозирда Италия футбол оммаси Ўзбекистон футболи билан яқиндан танишмоқда. Мана қанчалик муҳим кучли чемпионатларда вакилларимиз ўйнаши. Кўпаяверишсин.