Жеррард шу ҳафта "Астон Вилла" бош мураббийига айланиши кутилмоқда

Жеррард шу ҳафта
"Рейнджерс" бош мураббийи Стивен Жеррард "Астон Вилла"ни бошқариши мумкин.

"Ливерпуль" собиқ футболчиси "Астон Вилла" таклифини қабул қилишга тайёр. У жума куни жамоа бошқарувини қўлга олиши мумкин. Бирмингемликлар "Рейнджерс" билан компенсация пулини ҳам келишишга яқинлар. 

Жеррард бу орқали "Астон Вилла" тарихидаги энг юқори маош олувчи мураббийга айланади.

Маълумот учун, Стивен Жеррард 2017-2018 йилларда "Ливерпул"нинг 19 ёшлилар жамоасида ишлаган. 2018 йилда эса "Рейнджерс" бош мураббийига айланиб, 2020/21 йилги мавсумда жамоа билан Шотландия чемпиони бўлди.