«Жиннилик қилиб қўйдик». Тошкентда Matiz йўловчисини салондан ташқарига чиқариб ҳаракатланди

«Жиннилик қилиб қўйдик». Тошкентда Matiz йўловчисини салондан ташқарига чиқариб ҳаракатланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида Matiz автомобили йўловчисини салондан ташқарига чиқариб ҳаракатлангани акс этган видеолавҳа тарқалди. Шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, видеодаги тасвирлар Юнусобод тумани Қизил деҳқон кўчаси атрофида содир бўлган. Икки фуқаро ўзига тегишли бўлмаган Matiz автомашинасида хавфли ҳолат содир этиб, буни видеога олган ва ижтимоий тармоққа жойлаштирган. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ҳуқуқбузарларнинг шахси аниқланиб, ички ишлар органига чақиртирилган.

«Тiktok’ка кеча видео чиқарганмиз, хавфли ҳолат яратганмиз болалар билан. Бу воқеага икки йилдан ошиқ вақт ўтганди. Ўртоқларим билан жиннилик қилиб қўйганмиз.

Қилган ишимиздан афсусдаман. Бошқа қайтарилмаслигига ваъда бераман», — деган ҳуқуқбузарлардан бири.

Ҳолат юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган ва профилактик суҳбат ўтказилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.