Жиноят кодексига «Келажакка хиёнат» бобини қўшиш керак — Алишер Қодиров

Жиноят кодексига «Келажакка хиёнат» бобини қўшиш керак — Алишер Қодиров

аълим-тарбия келажак шаклланадиган соҳа, дея ёзмоқда депутат Алишер Қодиров.

«Бу ерда келажакни шакллантирадиган фидойилар ишлайди ва улар қаҳрамонлардир.

Шу билан бирга соҳада келажакка хиёнатчилар ҳам аралашиб юрибди. Болани соғлом, тарбияли ва билимли бўлишини ташкил қилишдек масъулият юкланган инсон болаларни озуқасини ўғирласа, сифатлисини «виждонсизларча» ўзи еб, болаларга қолдиқларини ёки эскироқларини едириб юборса. Билим ўрнига болалар тафаккурига «хатолар пакети» ёки «бўшлиқ»ни жойласа. Пулини олиб, қулаб тушадиган кўприкни лойиҳалайдиган муҳандисга «аъло»ни босиб берса... бу тоифа инсон бу қадар масъулиятли жойда нима қилиб юрибди, деган савол туғилишидек табиий нима бор?

Мен Жиноят кодексига «Келажакка хиёнат” бобини киритишни ва ушбу бобда болалар боғчаси, мактаб ва олийгоҳларда вазифасига хиёнат қилаётганлар, болаларимизни ҳаққи ва вақтини ўғирлаётганларга нисбатан чоралар белгиланишини таклиф қиламан.

Такрор айтаман, бу соҳада қаҳрамонлар ишлаши керак. Ва уларнинг маошлари ҳам, меҳнат шароитлари ҳам энг юқори даражада бўлиши шарт». дейди депутат.