Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи 10 фоизга ошиши кутилмоқда

Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи 10 фоизга ошиши кутилмоқда

2022 йил учун солиқ сиёсатини такомиллаштириш доирасида Бюджетномада қатор ўзгаришлар кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда 2022 йил учун давлат бюджети қонуни лойиҳаси ва бюджетнома бўйича Ҳисоб палатасининг хулосасида маълум қилинди.

Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) бўйича амалдаги солиқ ставкаси 15 фоиз миқдорида сақлаб қолинмоқда.

Акциз солиғи ставкалари 2022 йил 1 июндан ўртача 10 фоизга ошиши кутилмоқда. Тамаки маҳсулотлари импортига акциз солиғи ставкаси 2022 йил 1 январдан 10 фоизга, алкоголь маҳсулотлари импортига 2022 йил 1 июндан 10 фоизга пасайтирилмоқда.

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси амалдаги 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтирилмоқда. Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари 10 фоизга ошиши режалаштирилмоқда.