Расул Кушербаев: "Жияним очиқ чуқурчасига тушиб кетиб, ифлос сувдан вафот этган"

Расул Кушербаев:

Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги сув иншоотидаги муаммолар ҳақида ўз фикрларини оиласида юз берган фожиавий ҳодиса ҳақида айтиб берди:

Ушбу сув тозалаш иншоати Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жойлашган. Кўп йиллардан бери ишламайди.

Янгийўл шаҳридаги канализация тармоқларидан келадиган ифлос сув, тозаланмай тўғри тоза ариққа тушириб юборилади. Ишламай турган ушбу иншоат шу атрофда яшайдиган кўплаб одамларнинг дарди ва фожеаси. Кўп аччиқ хотиралар сабабчиси: ифлос ҳаво, ифлос сув, ғуж ғуж чивин-у пашшалар макони... Хатто ўспирин ёшдаги ўз жияним иншоатнинг қаровсиз очиқ чуқурчасига бехос тушиб кетиб  ифлос сувдан вафот этган...  

2019 йили Бош вазир А.Ариповга  кириб илтимос қилганимдан сўнг, иншоатни таъмирлаш ишлари бошланганди.  

Бироқ ҳурсандлигимиз кўпга чўзилмади. Ҳисоб палатасининг тушунарсиз талаби билан ишлар тўхтатилди, Қурилиш вазири ва Уй жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг хохиши сабаб эса ишлар чўзилиб, мана учинчи йилдирки объект ўзгаришсиз ётибди.  

Одамларда эса ишонч йўқолаяпти: булар ваъдасини бажарадими ўзи?  

Масъулларга ишониб, одамларни ишонтирган бизда эса кўзларига қарашга бет йўқ.