Жиззах вилоятида ҳам сел юз берди (фото)

Жиззах вилоятида ҳам сел юз берди (фото)

Жорий йилнинг 14 май куни Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманлари ҳудудида кучли ёғингарчилик кузатилди.

Натижада "Оққўрғонлик", "Тинчлик", "Ҳ.Олимжон", "Улуғбек" ҳамда "Зиёкор" маҳаллаларида ёмғир сувлари тўпланиб, бир нечта хонадонга сув кирди.

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 6 та ёнғин-қутқарув техникаси ҳамда 22 нафар қутқарувчилари томонидан хонадон эгаларига амалий ёрдам кўрсатилиб, юзага келиши мумкин бўлган сув тошқини ҳамда бошқа кўнгилсиз ҳолатларнинг олди олинди.