Жиззахда бемаҳал юрган аёлни уч киши зўрлади

Жиззахда бемаҳал юрган аёлни уч киши зўрлади

Жиззах шаҳрининг Сайилжойи маҳалласида яшовчи Н.Х. ИИБга мурожаат қилиб, тунги соат 2:30 ларда кўчада уни 3 киши зўрлаганини маълум қилган.

Аниқланишича, Жиззах шаҳрининг Кўтарма маҳалласида яшовчи Ж.Ш., Алишер Навоий маҳалласи фуқароси Д.Н., Тошлоқ маҳалласида яшовчи Ж.Ю. Н.Х.ни Nexia’га мажбурлаб чиқариб, Обод маҳалласи ҳудудига олиб бориб, зўрлашган.

Зўравонлар бундан ташқари Н.Х.нинг сумкасида бўлган телефони ва 100 минг сўм пулини олиб қўйган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчилар ушланган.