Жиззахда даҳшатли фалокат - чиқинди ташувчи юк автомобилининг газ баллони портлаб кетди

Жиззахда даҳшатли фалокат - чиқинди ташувчи юк автомобилининг газ баллони портлаб кетди

Жиззахда чиқинди йиғиш транспортининг газ баллони портлаши оқибатида 2 нафар фуқаро жароҳатланди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

13 апрель куни соат 7:40 атрофида Жиззах шаҳрининг Мустақиллик кўчасида «Тоза ҳудуд ДУК»га тегишли чиқинди йиғиш махсус транспорт воситасида ўрнатилган газ баллон портлаб кетди.

Оқибатда шу кўчада бўлган Cobalt русумли, кўчанинг иккинчи томонида турган Nexia-1 русумли ҳамда Spark русумли автомашиналарга жиддий зарар етган. Шунингдек, пиёдалар йўлагидан ўтаётган икки нафар пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага юборилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.