Жиззахда "фаросатсизлик" оқибатида 75 туп дарахтлар бетонлаб юборилди

Жиззахда

Ижтимоий тармоқларда дарахтлар атрофи бетонлангани ҳақида лавҳалар тарқалди.

Экология қўмитаси ахборот хизмати маълум қилишича, ҳолат Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди.

Мирзачўл тумани Гагарин шаҳарчаси "Дўстлик" МФЙ Халқлар Дўстлиги кўчасининг икки томонига экилган 75 туп дарахтлар атрофи "Файз-Барака" МЧЖ томонидан йўлак қуриш ишлари давомида бетонлаб юборилган.

Дарахтларнинг барчаси: 38 туп арча, 7 туп ясень, 1 туп тут, 1 туп акация, 1 туп гилос, 4 туп қайрағоч, 7 туп эльдор қарағайи, 12 туп айлант дарахтларининг тагидаги бетонлар бузиб олинди ва уларнинг таги юмшатилиб, парвариш қилинди.

МЧЖнинг ушбу ишга йўл қўйган ходимларга нисбатан расмий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланди.