Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиззахда фуқарони $35 мингга АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди
2.03.2022 10:21,  
42

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида яшовчи 1990 йилда туғилган шахс ушбу туманда истиқомат қилувчи 1998 йилда туғилган фуқаронинг ишончига кириб, уни АҚШга юбориш ва у ерда ишга жойлашувида ёрдам беришини айтиб, 35 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пулдан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Бундан ташқари, Жиззах вилоятида Зомин туманида яшовчи 1996 йилда туғилган аёл Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи шериги билан биргаликда Ғаллаорол туманида яшовчи 1997 йилда туғилган фуқарони Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш учун олиб кетаётган вақтларида Дўстлик туманидаги "Манас 14" ЙПХ масканида тўхтатиб қолинди.

Текширув давомида, Тошкент халқаро аэропортига кетаётган ушбу шахслар ёнида "Тошкент – Истанбул" йўналиши бўйича авиачипталар ва ПЦР-тест маълумотномалари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан