Жиззахда фуқарони АҚШга ишга жўнатишни ваъда қилган шахс ушланди

Жиззахда фуқарони АҚШга ишга жўнатишни ваъда қилган шахс ушланди

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида яшовчи, 1990 й.т. шахс ушбу туманда истиқомат қилувчи, 1998 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, уни Америка Қўшма Штатларига жўнатиш ва у ерда ишга жойлаштиришга ёрдам беришини айтиб, 35 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХнинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пулдан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.