Жиззахда “ГАЗ-31” билан тўқнашган “Cobalt” ёниб кетди. 3 киши ҳалок бўлди

Жиззахда  “ГАЗ-31” билан тўқнашган “Cobalt” ёниб кетди. 3 киши ҳалок бўлди

Жиззах вилояти Фориш тумани Учма маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган “Жиззах - Фориш - Қизилча” 4Р-36 йўлининг 85- километрида йўл транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, Навоий вилояти Нурота тумани Синтоп қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ж.С. бошқарувидаги “Cobalt” Фориш тумани Қўлба қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи З.Д. бошқарувидаги “ГАЗ-31” билан тўқнашган.

Кўнгилсиз ҳодиса оқибатида “Cobalt”да ёнғин келиб чиқди ва ушбу автомашина ҳайдовчиси Ж.С. ҳамда унинг манзилдоши, йўловчи Х.Г. куйиш жароҳатидан вафот этган. Худди шундай, “ГАЗ-31” ҳайдовчиси Б.Т. туман тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган ёрдамга қарамасдан ҳаётдан кўз юмган. Мазкур автомашинада бўлган ҳайдовчининг ҳамқишлоғи йўловчи И.Э. эса бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, чап болдир суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонанинг травматология бўлимига ётқизилди.