Жиззахда маст эр хотинини бўғиб ўлдирди

Жиззахда маст эр хотинини бўғиб ўлдирди

Жиззах вилояти Мирзачўл туманида маст эркак хотинини бўғиб, ўлдирди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, туманнинг Мустақиллик маҳалласида яшовчи эркак уйига маст ҳолда келган. Ичкилик сабаб келиб чиққан жанжалда эр хотинининг бош, юз, бўйин, қорин ва танасининг бошқа қисмалрига урган. Шунингдек, бўйин соҳасидан бўғиб, тан жароҳат етказган. Оқибатда марҳума олган жароҳатлари ва қовурғалари синиши, бўйин аъзоларининг қўл билан сиқилиши оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.

Маҳалланинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг таъкидлашича, аёлнинг холаси телефони орқали маҳалла раиси, профилактика инспектори биргаликда уларнинг уйига борган.

«Бизни эри қарши олди. Аёл қўлида боласини кўтариб, кулиб чиқди. Ундан уйингизда жанжал бўлаётган экан, деганимизда ‘Йўқ, жанжал бўлаётгани йўқ. Яхши яшаяпмиз. Бахтлиманʼ, деб айтди»,— деган маҳалла ходими.