Жиззахда Nexia юк машинаси билан тўқнашди. Қурбонлар бор

Жиззахда Nexia юк машинаси билан тўқнашди. Қурбонлар бор

Жиззах шахридан ўтган 4R-36 автомобиль йўли Nexia ва SHACMAN автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, 2 киши вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

маълум қилинишича, кеча, 15 июнь куни соат 18:20 ларда Жиззах шаҳар ҳудудидан ўтган 4R-36 автомобиль йўлининг 40-километрида 1995 йилда туғилган ҳайдовчи Э.Қ. бошқарувидаги Nexia русумли енгил автомобиль ҳамда 1974 йилда туғилган ҳайдовчи Д.Э. бошқарувида бўлган SHACMAN русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Оқибатда Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси Э.Қ. ва ушбу автомобилнинг 1987 йилда туғилган йўловчиси Д.Н. турли тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, ушбу автомобиль йўловчилари, 2010 йилда туғилган А.С. ва 1994 йилда туғилган А.А.лар тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Жиззах шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.