Жиззахда ободонлаштириш машинасининг газ балони портлашидан жароҳатланган 7 ёшли боланинг иккала оёғи кесиб ташланди

Жиззахда ободонлаштириш машинасининг газ балони портлашидан жароҳатланган 7 ёшли боланинг иккала оёғи кесиб ташланди

Жиззахда ободонлаштириш машинасидаги 100 литрли газ баллон портлаб кетгани оқибатида йўл чеккасида турган ота-бола реанимацияга ётқизилганди. «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинишича, газ балонининг бўлакларидан ота ва боланинг оёқлари жиддий шикастланган.

Махсус юк автоулов ҳайдовчиси 13 апрель куни соат тахминан 07:15 да Шароф Рашидов тумани «Туёқли» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Гулида Қудратова» компаниясининг газ қуйиш шохобчасидан 20 куб метан газ қуйилиши кўзда тутилган газ балонига ортиқча 7 куб сиқилган газни қуйдиргани сабаб, катта атмосфера пайдо бўлиши натижасида газ балон портлагани аниқланган. 

Портлаш бўлган жойнинг яқин атрофида бўлган “Сobalt”, “Nexia1” ва “Spark” русумли автомашиналарга жиддий зарар етган.

Ҳодиса оқибатида пиёдалар ўтиш жойида йўлни кесиб ўтиш мақсадида турган икки киши — 1982 йилда туғилган эркак иккала оёғининг жароҳатлари ташхиси билан ва унинг 2014 йилда туғилган ўғли иккала оёғининг синиши ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Филиал директорининг берган маълумотига кўра, 7 ёшли боланинг оёқлари ампутация (кесилган) қилинган. Бола айни вақтда ҳушига келган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.