Жиззахда ЙПХ ходими уни таъқиб қилаётган фуқаро устидан шикоят қилди

Жиззахда ЙПХ ходими уни таъқиб қилаётган фуқаро устидан шикоят қилди

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда “ЖИЗЗАХ ГАИСИ: САН БОСҚИНЧИМИСАН? АРЧАНИ ОРҚАСИДАН КАМЕРАГА ОЛАЯПСАН?” сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалди.

Суриштирув давомида маълум бўлишича, 2021 йилнинг 14 сентябрь куни соат 23:30 ларда ЙПХ инспектори Э.Қобилов ўзига бириктирилган Ласетти русумли, 25 527 VSF давлат рақам белгили хизмат автомашинасида Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М39 автомобиль йўлининг 982 км.да хизмат олиб бораётган вақтида, икки нафар фуқаролар 8-10 метр масофадан қўл телефони орқали уни тасвирга олаётганлигини пайқаб қолган.

ЙПХ инспектори ушбу фуқароларнинг олдига яқин борган вақтида улар ушбу ҳудуддаги АГҚШга кириб кетишган.

ЙПХ инспекторининг маълум қилишича, ушбу “Даврон” исмли шахс уни бир неча маротаба ортидан кузатиб юрганлигини, ҳаттоки унинг яшаш уйига ҳам борганлигини таъкидламоқда.

Ҳолат юзасидан, ЙПХ инспектори жорий йилнинг 15 сентбрь куни эрталабки йўриқномада раҳбариятга чора кўришлик учун билдирги билан мурожаат қилган.

Ҳозирда Жиззах вилояти ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.