Жиззахдаги Зомин тоғларида яна ёнғин чиқди (видео)

Жиззахдаги Зомин тоғларида яна ёнғин чиқди (видео)

Жиззахдаги Зомин тоғларида 8 август куни яна ёнғин содир бўлди. Ижтимоий тармоқларда ҳодиса акс этган видеолар тарқалди.

ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, Зомин миллий табиат боғи ҳудудида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Жиззах вилояти ФВБга 8 август куни соат 16:37 да хабар келиб тушган. Хабар асосида зудлик билан ФВВ ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойига етиб борган ва ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Вазият тўлиқ назорат остидалиги, тез орада қўшимча маълумотлар тақдим этилиши билдирилган.