NASA олимларининг хабарига кўра, 4 июнь якшанба куни ер сайёраси аҳолиси Жонсон кометасини кузатиш имонига эга бўлади. Мазкур комета ер сайёрасидан 121 миллион километр узоқликдан учиб ўтади.
Бинокол ёки телескоп ёрдамида мазкур кометани шимолда истиқомат қиладиган аҳоли яхшироқ кузата олади. Бунинг учун жануб тарафга нигоҳларни қаратиш ва Арктур юлдузидан чапроқда жойлашган Волопас юлдузлар туркумини излаш керак бўлади.
Хабар қилишларича кометанинг диаметри 5 километрни ташкил этади.