Жонсон: Путин муваффақиятга эриша олмаслигини тушуниши керак

Жонсон: Путин муваффақиятга эриша олмаслигини тушуниши керак

Жонсон: Путин муваффақиятга эриша олмаслигини тушуниши керак. Бу ҳақда BBC news манбаси хабар бермоқда.

Британия Бош вазири Борис Жонсон ББC сиёсий муҳаррири Лаура Кунсберг билан суҳбатда «бир муҳим маънода Путин аллақачон муваффақиятсизликка учраганини» айтди.

Жонсоннинг сўзларига кўра, Россия президенти «Украинага ўз қўшинларини жўнатганда нимага дуч келишини тушунмаган» ва бундай кучли қаршиликни кутмаган.

У Путинни «Иккинчи жаҳон урушидан бери» Европада кузатилмаган даражада бир қатор ҳарбий жиноятлар содир этганликда айблади.

Жонсоннинг айтишича, Буюк Британия кўпроқ нарсани қилишни хоҳлайди ва «украиналикларнинг азобини» ҳис қилади.

«Путин ҳозир муваффақиятга эриша олмаслигини тушуниши керак», — дея қўшимча қилди Британия бош вазири.

«У Украинани мағлуб эта олмайди, чунки улар ўзларининг енгилмас руҳини кўрсатдилар. Демак Путин у ердан кетиши керак. Танклари ва зирҳлари билан бирга» дейилади хабарда.