Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жонсон: "Путиннинг ўйламасдан қилган ҳаракатлари Европага таҳдид солмоқда"
4.03.2022 14:05,  
354

Жонсон: "Путиннинг ўйламасдан қилган ҳаракатлари Европага таҳдид солмоқда". Бу ҳақда BBC news ҳабар бермоқда.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Владимир Путиннинг эҳтиётсиз ҳаракатлари бутун Европага бевосита таҳдид солаётганини айтди.

Бу баёнотда Запорожье АЭСда отишма натижасида ёнғин бошлангани назарда тутилган.

Буюк Британия ҳукумати вазиятни ўта ташвишли деб атади.

Украина президенти Владимир Зеленский ва Борис Жонсон фавқулодда телефон орқали суҳбат ўтказди ва ҳозирда энг муҳим вазифа Россия томонини АЭС ҳудудида ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга мажбур қилиш эканлигига келишиб олди.

Аввалроқ Лондон БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақириш ташаббуси билан чиққанди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан