ЖҚБ ходимлари «гашиш»чиларни қўлга олди

ЖҚБ ходимлари «гашиш»чиларни қўлга олди

Жорий йил 2 апрель куни Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ бошлиғи ҳамда тезкор вакили томонидан Наманган шаҳрида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро Наманган шаҳар Сардоба маҳалласида тадбир иштирокчисига 300.000 сўм пул эвазига ўткир ҳидли, тўқ жигарранг рангли моддани сотган вақтида ушланган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 0,58 грамм бўлган «гашиш» гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.