ЖССТ: COVID-19’га чалинишлар сони бўйича суткалик антирекорд қайд этилди

ЖССТ: COVID-19’га чалинишлар сони бўйича суткалик антирекорд қайд этилди

Коронавирус билан касалланиш бўйича бундан олдинги суткалик антирекорд 31 октябрь куни қайд этилганди — 557 мингдан ортиқ.

ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, эпидемия бошланганидан буён бутун дунёда COVID-19 коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 48,5 миллиондан ошган, ҳозирга қадар 1,231 миллиондан ортиқ одам вирус қурбонига айланган.

Аввалроқ Данияда коронавирус мутациясининг олдини олиш учун барча қоракўзанлар йўқ қилиниши, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 48 миллиондан ошгани, инфекция асоратлари оқибатида кузатилган ўлим ҳолатлари сони бўйича антирекорд қайд этилгани ҳақида хабарлар берилган.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь бошларида ЖССТнинг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович яқин бир неча ойда дунёда COVID-19 коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият жуда оғирлашиши ҳақида огоҳлантирганди. 5 ноябрь куни эса дунёда коронавирус оқибатида юз берган ўлимлар сони бир кеча-кундузда 9763 тани ташкил этиб, энг юқори кўрсаткич қайд этилган.