ЖССТ дунё мамлакатларини кузда янги пандемияга тайёргарлик кўришга чақирди

ЖССТ дунё мамлакатларини кузда янги пандемияга тайёргарлик кўришга чақирди

ЖССТ бош директори Гебрейесус дунё мамлакатларини кузда янги пандемияга тайёргарлик кўришга чақирди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Гебрейесус дунё мамлакатларини кузда бўладиган янги пандемияга тайёргарлик кўришга ва унга муносиб жавоб беришга чақирди. ЖССТ раҳбари бу ҳақда Женевада бўлиб ўтган брифинг чоғида айтиб ўтди.

Гебрейесуснинг сўзларига кўра, дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашган. Аммо касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари юқори даражада қолмоқда.

«Бу барқарорлик жуда юқори даражада — 4,5 миллиондан ортиқ янги ҳолатлар ва 68 мингдан ортиқ ўлим», дейди у.

Аввалроқ, ЖССТ бош олими Сумя Сваминатан коронавирус Ҳиндистонда эндемик касалликка айланишини айтганди. Унинг сўзларига кўра, мазкур давлатда ушбу хасталик «эндемиклик» босқичига кирган. Бу ерда касалликнинг тарқалиши фақат мамлакатнинг айрим ҳудудларига хос бўлиб қолмоқда.