Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЖССТ: Ҳавонинг ифлосланиши касалликлар кўпайишига сабаб бўлмоқда
5.04.2022 21:49,  
56

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хулосасига кўра, бугун дунё аҳолисининг 99 фоизи ифлосланиш даражаси меъёрий кўрсаткичдан юқори бўлган ҳаводан нафас олмоқда. Бу инсоният саломатлиги учун жиддий таҳдиддир.

“Ҳавонинг ифлосланиши ҳар йили 7 миллион одамнинг ўлимига сабаб бўляпти, — дейди ЖССТнинг иқлим ўзгариши, саломатлик ва атроф-муҳит масалалари бўйича департаменти директори Мария Нейра. — Шунингдек, бу ҳолат кўплаб касалликларни авж олдирмоқда.

Масалан, атмосферадаги заҳарли моддалар ўпка орқали қон айланиш тизимига кириб, юрак-қон томир хасталикларини келтириб чиқариши мумкин.

Қолаверса, олимлар фикрича, ҳавода азот диоксиди миқдори ошиши нафас йўлларида жиддий муаммолар, хусусан, бронхиал астмани юзага келтиради.

Шу боис, ЖССТ дунё мамлакатларини атмосфера ифлосланишининг олдини олишга қаратилган самарали чоралар кўришга чақирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан