Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан қанча бемор вафот этди
28.01.2021 15:41,  
54

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфексиясини юқтирганлар сони 99 миллион 864 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 149 мингдан зиёд киши вафот этган (27.01.2021 йил Европа вақти билан соат 16:35 ҳолатига кўра).  Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфексияси билан касалланишнинг 468 808 янги ҳолати аниқланди, 12 856 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (28.01.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 100 миллион 852 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 173 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 25,050 миллиондан ортиқ коронавирус инфексиясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,689 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (8,871 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,774 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,689 миллиондан ортиқ). 

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 133 409, Ҳиндистонда 12 689, Бразилияда 26 816, Россияда 17 741, Буюк Британияда эса 20 088 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан