ЖССТ маълумотларига кўра, oхирги бир суткада дунё бўйича коронавирусдан қанча одам касалланди?

ЖССТ маълумотларига кўра, oхирги бир суткада дунё бўйича коронавирусдан қанча одам касалланди?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфексиясини юқтирганлар сони 84 миллион 474 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 848 мингдан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфексияси билан касалланишнинг 541 811 янги ҳолати аниқланди, 8 696 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 86 миллион 405 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 868 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 20,470 миллиондан ортиқ коронавирус инфексиясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,356 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (7,733 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,284 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (2,713 миллиондан ортиқ). 

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 211 444, Ҳиндистонда 16 375, Бразилияда 17 341, Россияда 24 246, Буюк Британияда эса 58 784 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.