ЖССТ: “Омикрон” штамми биз ўйлагандан ҳам кўра хавфлироқ бўлиши мумкин

Коронавируснинг “омикрон” штамми аниқланган мамлакатлар сони 77 тага етди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус кеча шу ҳақда баёнот берди. Унинг таъкидлашича, кўрсаткичлар бундан ҳам юқори бўлиши мумкин. Чунки янги мутация биз ўйлагандан кўра тезроқ суръатда тарқалмоқда. 

Ушбу ҳолат келгусида яна бир глобал муаммони келтириб чиқариши эҳтимоли юқори. Яъни ЖССТ касалланишлар сони кескин кўпайиши билан шифохоналарда ўрин-жойлар етмай қолишидан жиддий хавотирда. 

— “Омикрон”ни фақат коронавирусга қарши вакциналар билангина тўхтатиб қололмаймиз, — дейди Т. Гебрейесус. —  Бошқа эҳтиёт чораларини ҳам кучайтиришимиз шарт. Жумладан, тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, бино ва хоналарни тез-тез шамоллатиб туриш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш зарур.

Шунингдек, ЖССТ раҳбари ўз баёнотида “омикрон”нинг хавфли жиҳатлари ҳали етарлича ўрганилмагани ва баҳоланмаганини ҳам айтди. 

Буни бошқа мутахассис ва экспертлар хулосалари ҳам тасдиқлайди. Масалан, “Moderna” компаниясининг бош тиббиёт мутахассиси Пол Буртоннинг айтишича, “омикрон” ва “дельта” штаммлари бир вақтнинг ўзида юқиб, инсон танаси ҳужайраларига киргач, янги, янада хавфли вирус тури  пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. 

Унинг сўзларига кўра, "омикрон" коронавируснинг енгилроқ штамми, деб ўйлаш хатодир. 

Жанубий Африка Республикасининг энг йирик провинцияларидан бири — Йоханнесбургда жойлашган Витватерсранда университети тадқиқотчиси Шабир Мадҳи ҳам шундай фикрда. Яъни “омикрон” ҳозир бизга маълум бўлганидан ҳам хавфлироқ бўлиши мумкин. 

Россия бош вазири ўринбосари Татьяна Голикова эса жаҳон олимлари хулосасига таяниб, “делта” билан касалланган ҳар бир бемор бу вирусни ўртача 0,8 кишига юқтириши эҳтимолини айтди. “Омикрон”га чалинганларда бу кўрсаткич 3-3,5 кишига етиши мумкин. 

Бинобарин, хитойлик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқот натижасида “омикрон” бронхларда “дельта”га қараганда 70 марта тезроқ кўпайиши аниқланди.