ЖССТ раҳбари ҳозирги ва пандемия бошланган пайтдаги вазиятни солиштирди

ЖССТ раҳбари ҳозирги ва пандемия бошланган пайтдаги вазиятни солиштирди

Гебрейесуснинг таъкидлашича, бутун Европа ва Шимолий Америкадаги шифохоналар ва интенсив даволаш бўлимлари беморлар билан тўлмоқда ёки тўлиб бўлди.

Охирги тўрт ҳафта давомида дунё бўйича коронавирус юқтиришлар сони пандемиянинг дастлабки ойидаги ҳолатлар сонидан кўпроқ бўлди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилди.

 «Бутун Европа ва Шимолий Америкадаги шифохоналар ва интенсив даволаш бўлимлари беморлар билан тўлмоқда ёки тўлиб бўлди», — деб таъкидлади у.

 ЖССТ раҳбари «вакцина синовлари тўғрисидаги пандемия тўхташига умид уйғотадиган яхши янгиликлар» бўлаётганлигига эътибор қаратди. 

 Аввалроқ Американинг Pfizer корпорацияси Германиянинг BioNTech компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқаётган вакцина 95 фоиз самарадорлик кўрсатганлигини маълум қилганди. Компаниялар вакцинани рўйхатдан ўтказиш учун АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситаларини назорат қилиш бошқармасига (FDA) ариза берди.

16 ноябрда Америкадаги яна бир компания – Moderna ўзи ишлаб чиққан вакцина самарадорлигини 95 фоиз деб баҳолади.

Гебрейесус аввалроқ пандемияга қарши курашда биргина вакцинация етарли эмаслигини айтганди.