ЖССТ раҳбари коронавирусга қарши эмланди

ЖССТ раҳбари коронавирусга қарши эмланди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Гебрейесус коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда у 12 май куни ўзининг Twitter саҳифасида эълон қилди. 

«Бугун менинг коронавирус инфекциясига қарши эмланиш навбатим. Вакцина ҳаётларни сақлаб қолади. Уларни имкон қадар тезроқ барча ҳудудларга етказиш жуда муҳим», — деб ёзди у.