Журналистика университети бугундан 14 кунлик онлайн ўқув тартибига ўтказилади

Журналистика университети бугундан 14 кунлик онлайн ўқув тартибига ўтказилади

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳудудида карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилиниши мунтазам равишда сақланиб келинганига қарамасдан, айрим талабалар орасидан енгил шаклдаги коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақида ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжаев университет расмий саҳифаларида эълон қилди. 

Хабар берилишича, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўлими тавсиясига кўра ва коронавирус инфекцияси талабалар ва профессор-ўқитувчилар орасида кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбариятини хабардор қилган ҳолда, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари 2021 йил 12 апрел санасидан 14 кунлик онлайн ўқув тартибига ўтказилади.