Кадастр тизимида «тозалаш» бошланди: 7 нафар мансабдор ишдан олинди

Кадастр тизимида «тозалаш» бошланди: 7 нафар мансабдор ишдан олинди

Халқ беминнат, ҳалол меҳнат қилиш ва бу орқали уларнинг ишончини қозонишдан кўра лавозимини суиистеъмол қилиб, ўз ишига масъулиятсизлик ва совуққонлик билан қараётган, тизим идораларида етарли даражада ишни ташкил этмасдан, аксинча ўз нафсини ўйлаганлар минг афсуски орамизда мавжуд.

Давергеодезкадастр қўмитаси ахборот хизматининг маълум қилишича, 10 июль куни кадастр йўналишида ҳам юқорида таъкидлаб ўтилган ҳолатларга йўл қўйган республика, вилоят ва туман миқёcидаги 7 нафар раҳбар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 

"Соҳанинг ривожига тўсиқ бўлаётган ҳар бир муаммони ечиш қўмита олдида турган пировард мақсад бўлиб, мана шундай ходимлар доимий нишонда бўлади. 
Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркор. Агарда Сиз юқорида айтиб ўтилган йўналишлар бўйича коррупцион ҳолатларга дуч келсангиз, қўмитага (телеграм бот @ygkuzbot, электрон почта [email protected]) хабар беринг" - дейилади қўмита хабарида.