Калифорния соҳилларида ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради, бу ҳақда AҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг 3-флоти веб-сайти хабар берди.
Маълум бўлишича, Abraham Lincoln ядровий авиа ташувчиси бортида МН-60S вертолёти Сан-Диегодан тахминан 110 километр узоқликда денгизга қулаб тушган.
– Воқеа сабаблари аниқланмоқда. Ҳарбий-денгиз кучлари AҚШ қирғоқ қўриқчилари билан қидирув -қутқарув ишларини олиб бормоқда, – дейилади хабарда.